Бурундан нафас олиш кийинлигининг ёш болалар ва катталарга кандай ёмон таъсири бор?
Бурун орқали нафас олганда совуқ хаво илийди,юмшайди ва тозаланади. Шундан кейин хаво пастки нафас йулларига тайёр холатда утади. Бурун орқали нафас чуқур булиб, хаво упкагача етиб боради.Агар бурундан нафас олиш кийин булса, бемор огиз оркали нафас олишга утади.Огиз орқали нафас олганда нафас юзаки булиб, упкага етарлича КИСЛОРОД етиб бормайди.
Бурундан нафас олиш кийинлигининг ёш болаларга таъсири
Кукрак ёшидаги болалар бурнидан нафас ололмагани учун онасини яхши эма олмайди. Бунинг натижасида болада инжиқ ва таъсирчан булиб қолади. Иштаханинг пасайиши ва озиб кетиш кузатилади. Бола нимжон булиб ривожланади.Узоқ вакт бурундан нафас олишниннг қийинлиги юз скелетининг узгаришига яни юкори танглай торайишига, тишлар қаторининг узгаришига (яни прекус узгаришига)олиб келиши мумкин. Болаларда тишлар нотекис чиқиб хунук булиб қолади.Болаларда узоқ вакт бурундан нафас олишниннг қийинлиги кукрак кафаси узгаришига хам олиб келиши мумкин.
ОГИЗ ОРҚАЛИ НАФАС ОЛГАНДА хаво тозаланмагани,исимагани ва намланмагани учун тез тез юкори пастки нафас йуллари касалланишига(бронхит , пневмания) яни тез тез томог огриши, ютал безовта қилиши мумкин
Мактаб ёшидагиболалар ва студентларда доимий ёмон нафас олишидан диққат камаяди, хотира ёмонлашади.
Бурундан нафас олиш кийинлигининг катта кишиларга таъсири
Бундай беморларни тез чараб колиш, иш қобилиятини пасайиши, хотира пасайиши, бош огриши безовта қилади. Бундай беморлар одатда огзини очиб ухлашади, уйку юзаки,булинган булади. Бундай беморлар қанча ухламасин барибир уйқуга туймай чарчаб туришади,улар кун давомида ланж ва чарчагандай булишади. Айрим беморлар бурундан яхши нафас оломаслиги туфайли уйқуда хуррак отиш кузатилади.Хуррак чуққисида нафас тухтаб қолиши натижасида миянинг кислород таъминоти бузилади.
Бурундан яхши нафас олмаган инсонларда БЁБ касалликлари (яни гайморит) , қулоқ касалликлари (эшитиш пасайиши,кулокдаги огриклар хаттоки ногора парда тешилиши) вужудга келиши мумкин.
Айрим беморлар доимий яхши нафас олмагани учун доимий бурун томчилари томиза бошлашади. Бунинг оқибатида бурун томчиларига урганиб қолиш, домий бош огриши, бурун қонаши, қон босимини кутарилиши каби нохуш белгилар пайдо булади.
Бурундан нафас олиш қийинлигининг қандай сабаблари бор?
Бурундан нафас олиш қийинлигининг уткир яни қисқа муддатда яллигланиш туфайли битиши (яни оддий тумов, УРК) ва буруннинг доимий ёки тез-тез битиши булиши мумкин. Бугун бурундан узоқ вақт ёки тез-тез нафас олиш қийинлигига сабаб булувчи касалликлар хакида гаплашамиз.
Ёш болаларда энг куп учрайдиган сабаб бу аденоид. Яни бурун халкум муртагининг патологик катталашиб кетиши. Белгилари бола огзини очиб ухлайди хуррак отади.Давоси операция.
Медикаментоз тумов бу хам вазаматор тумовнинг бир тури булиб. Бурун томчиларини (яни нафтизин, риноксил, снуп ва хок) узоқ вакт фойдаланишдан вужудга келади. Буруннинг битиб қолиши ва бурун томчиларисиз нафас ололмасликдан ташқари қуйидаги белгилари бор.
Бош огриши;Хид билишнинг бузилиши;Уйқунинг бузилиши;қузғалувчанликқон босимининг кутарилиши;пульснинг тезлашиши;юрак сохасида дикомфорт ,юрак қисилиши
Бемор ётганда бурун кучли битиб қолади. Бемор бурнини очиш учун кечқурун бурун томчиларин олиб ётишига туғри келади.Беморлар иш хонада, машинада, ётоқхонада бурун томчиларини сақлашади.
Аллергик тумов. Аллергик реакция натижасида бурун шиллик қаватларининг шишиб кетиши туфайли бурун битиб қолади. Аллергик тумов бурунга аллергенлар (яни чанг, бахорда дарахт чанглари) тушишидан пайдо булади. Беморни бурун битиши, бурун қичиши ва акссириш безовта қилади. Давоси дори воситалари ва операция.