Криптолизис-танглай муртагини жаррохлик йули билан даволашусулидир. Бу операцияда танглай муртаги олиб ташланмайди,кесилмайди ва қонатилмайди балки, танглай муртаклари крипталари радиотулқин ёрдамида бартараф этилади. Танглай муртаги химоя вазифасини бажаради яни инфекцияни пастки нафас ва овқат хазм қилиш аъзоларига ўтишидан химоя қилади. Лекин бу функция соғ танглай муртаги учун хос булиб, сурункали яллиғланиши бор танглай муртаги бу вазифани бажара олмайди. Бунинг натижасида танглай муртагининг узи инфекция манбаига айланади.
Қандай холатда криптолизис операцияси амалга оширилади? Агар беморда йилида 3-4 марта ангина билан касалланса ёки сурункали тонзиллит асоратланган тури бўлсакриптолизис операцияси амалга оширилади.
Сурункали тонзиллит кайси мухим аъзоларга ёмон таъсир қилиши мумкин? · Бугимларга таъсир қилиши мумкин: ревматизм,полиартрит · Буйрак касалликлари: уткир ва сурункали гломерулонефрит · Юрак касаликлари:юрак ритми бузилишлари, юрак клапанлари зарарланиши,ревмокардит · Ундан ташкари тери, куз, калконсимон без ва бошка аъзоларга таъсир килиши мумкин.
Танглай муртаги қандай холатда операция билан даволанади? 1. Агар бемор даволанишига қарамасдан йилига 3-4 марта ангина билан касалланса 2. Бемор консерватив даволанишига қармасдан тез орада йирингли пробкалар пайдо булаверса 3. Агар беморнинг бошка аъзолари(бугимлар,юрак,буйрак ва хк)га таъсир килган булса ва лаборатор ва бошка текширишлар билан тасдикланган булса 4. Беморда ангина асорати паратонзилляр абсцесс юзага келган булса 5. Болаларда тонзиллоген интоксикация ва бошка сабаблар
Операция вақтида оғриқ буладими? Операция махаллий ёки умумий оғриқсизлантиришда амалга оширилади. Бемор психологик холатига қараб бу икки оғриқсизлантиришдан бири танланади. Операция вақтида одатда оғримайди. Беморлар операцияни жуда енгил қабул қилишади ва 2 соатдан кейин овкат истемол қилишаверади.
Операцияни қайси ёшда амалга оширган мақул? Ушбу операцияни хохлаган ёшда амалга оширса булади.
Операция нархи қанча? Лекин сизга қулай бўлиши учун операциянинг тахминий нархини келтириб утамиз.Криптолизис нархи
Криптолизис
Пастда ку́рсатилган форма оркали кабулимга ёзилинг ёки ракамига ку́нгирок килинг.